date
views 1 240

Россия АҚШ самолётини тутиб олиш учун қирувчи самолётини ҳавога кўтарди

Фото: “РИА Новости”

Россия Баренс денгизи узра чегарага яқинлашаётган самолётни тутиш учун ҳавога МиГ-31 қирувчи самолётини кўтарди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Шимолий флотда навбатчилик қилаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг қирувчиси объектни аниқлаш ва Россия давлат чегарасини бузишнинг олдини олиш учун осмонга кўтарилган.

Ҳаво нишони АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг P-8А “Посейдон” патрул самолёти экани аниқланган. Қайд этилишича, Америка самолёти гўёки Россия чегараси томон ҳаракатланаётган бўлса-да, МиГ-31 яқинлашгач, у ортига бурилиб кетган.

“Россия қирувчисининг парвози нейтрал сувлар устидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаво йўлларини кесиб ўтмасдан ёки хорижий давлат самолётига хавфли яқинлашмасдан амалга оширилди”, — деди Россия Мудофаа вазирлиги.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия АҚШ самолётини тутиб олиш учун қирувчи самолётини ҳавога кўтарди