date
views 648

Лавров: Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади

Лавров: Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади
Фото: ТАСС

Россия 1991 йилги Мустақиллик декларациясига кўра, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россия томони учун ҳужжатнинг асосий банди Украинанинг ҳар қандай ҳарбий иттифоқларга қўшилишдан бош тортиши бўлган.

«Декларацияда жуда кўп яхши нарсалар бор, жумладан, улар миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, рус тили ва бошқа тилларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, унда рус тили тўғридан-тўғри тилга олинган. Кейин буларнинг барчаси Украина Конституциясига киритилди», деди Лавров.

Вазир, шунингдек, БМТ Низоми асосида суверен давлатлар ўртасидаги муносабатлар тамойиллари декларациясини ҳам эслатиб ўтди, унда халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойилини ҳурмат қилиш банди ҳам мавжуд.

«Украинанинг ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ муаммоларимиз йўқ, уни давлат тўнтаришини амалга оширганлар ва қўллаб-қувватлаганлар йўқ қилди, уларнинг раҳбарлари ўз халқига қарши уруш эълон қилиб, ўз халқини бомбардимон қила бошлади», деди вазир.

Аввалроқ, Украина президенти Володимир Зеленский Россия-Украина уруши учун «тинчлик формуласи»ни таклиф қилар экан, Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиши ва Украинанинг 1991 йилги чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини тиклаш шартлигини таъкидлаган эди.

Россия бу режани рад этди, чунки режа «қўшиб олинган ҳудудларни» Россияники деб тан олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: Россия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади