
Еврокомиссия Донбасс осмони устида МҲ17 рейсидаги Боэинг самолёти қулаганининг икки йиллиги муносабати билан қисқа баёнот берди. Брюссел нуқтаи назарини Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Федерика Могерини билдирди, дея “РБК” маълумотига таянган ҳолда хабар беради "daryo.uz".
Ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирар экан, Могерини БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2166 резолютсияси асосида самолёт ҳалокатига бевосита ёки билвосита алоқадор барчани судга тортиш зарурлигини таъкидлади. Мазкур резолютсия 2014-йил 21-июлда кенгашнинг барча 15 аъзоси, жумладан, беш доимий аъзо томонидан қабул қилинганди.
“Евроиттифоқ Бирлашган тергов гуруҳи фаолияти ва манфаатдор томонлар жиноий таъқиб этишнинг самарали механизмини жорий этиш юзасидан уринишларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Текширувга ва айбдор шахсларни жиноий таъқиб этишга кўмак бериши мумкин бўлган давлатлар текширув доирасида кенг ҳамкорлик қилиши лозим”, — дейилади баёнотда.
Россия ҳақида ҳужжатда аниқ-тиниқ ҳеч нарса билдирилмаган. Бир йил аввал айнан Россия вакиллари Хавфсизлик кенгашининг самолёт ҳалокати бўйича трибунал тузиш ҳақидаги резолютсиясини қўллаб-қувватлашдан бош тортганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар