date
views 947

Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганини кўрсатди

Фото: Видеодан кадр

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров Қуръонни ёқишда айбланаётган Никита Журавелни ургани акс этган видеони кўрсатди.

Чеченистон раҳбари ўғлининг ҳаракатини маъқуллаганини айтди.

Урди ва тўғри иш қилди. Қолаверса, ҳар қандай муқаддас китобга тажовуз қилган, жумладан, уни кўргазмали равишда ёқиб юборган ва бу орқали катта мамлакатимизнинг ўн миллионлаб фуқароларини таҳқирлаган ҳар бир киши қаттиқ жазоланиши керак, деб ҳисоблайман”, — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Никита Журавел баҳорда Волгоградда масжид ёнида Қуръонни ёқиш билан боғлиқ акциядан сўнг ҳибсга олинганди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, у буни “Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан 10 минг рубль учун қилгани”ни тан олган. Кейинчалик Журавелни Чеченистонга олиб кетишган.

Бу ярамаслар давлат қуришни ҳам, уни ривожлантиришни ҳам хоҳламайди. Улар Россияда ҳамма тинч ва ёнма-ён яшашини истамайди. Бундай провокаторлар ва сотқинлар танадаги касал ўсимта бўлиб, уларни куйдириш керак.
Адамнинг хатти-ҳаракатларидан фахрланаман. У доим тенгдошлари орасида эмас, балки катталар орасида ўсишга интилиши билан ажралиб турарди, бунинг натижасида унда катталардай шаъни, қадр-қиммати ва динини ҳимоя қилиш идеали шаклланмоқда. Мен унинг танловини ҳурмат қиламан”, — деди Чеченистон раҳбари.

Никита Журавел август ойида калтакланиши юзасидан Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалковага мурожаат юборганди. Журавел ўз мурожаатида Адам Қодиров уни тергов изоляторига келган вақтида калтаклаганини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганини кўрсатди