Фото: Anadolu Agency
Озарбойжоннинг Қорабоғ минтақасида маҳаллий аксилтеррор тадбирлари давомида мамлакат Қуролли кучларининг 192 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбойжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, улардан 180 нафари Мудофаа вазирлиги, 12 нафари эса Ички ишлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларидир.
Шунингдек, бир фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинган.
11 кишининг шахси суд-тиббиёт экспертизаси томонидан суд-генетик экспертизадан сўнг аниқланади.
Маҳаллий аксилтеррор чоралари натижасида 511 нафар ҳарбий хизматчи ва 1 нафар фуқаро жароҳатланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар