Ташқи босим охир-оқибатда Россия ишлаб чиқаришининг ўсиши ва турли соҳаларда ўз салоҳиятини очиш учун кучли туртки бўлди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин сентябр ойида сайланган 26 минтақа етакчилари билан учрашувда айтиб ўтди.
Путин Россияда мамлакатни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун ҳамма нарса борлигини таъкидлади.
«Саволлар кўп, лекин шуни таъкидламоқчиманки, бизда бу қарорлар учун барча имкониятлар бор. Бу ҳамма нарса барбод бўлишини четдан кутганлар учун ғалати туюлиши мумкин», - деди у.
Шу билан бирга, Путин «иқтисод ўсиб бораётгани, саноат узоқ вақтдан бери ишламаган ҳолатда ишлаётгани, қишлоқ хўжалиги янги рекордлар ўрнатаётгани, қурилиш жадал суръатларда ривожланаётгани»га эътибор қаратди.
«Бизда танлаган йўлдан самарали бориш ва мамлакатни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарса бор», — деди Путин.
Россия президенти РФ минтақаларида сентябр ойида бўлиб ўтган сайловлар ҳақида гапирар экан, улар «очиқ, ҳалол, рақобат руҳида» ўтганини айтди.
«Сайловчиларнинг фаоллиги ҳам жамиятимизнинг фуқаролик масъулияти ошиб бораётганидан далолатдир», – деди у.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!