date
views 402

Словакиядаги сайловлар ғолиби мамлакат ташқи сиёсатини ўзгартирмасликка ваъда берди

Словакиядаги сайловлар ғолиби мамлакат ташқи сиёсатини ўзгартирмасликка ваъда берди

Фото: Darko Bandic/AP /picture alliance

Словакияда навбатдан ташқари парламент сайловларида ғалаба қозонган «Йўналиш – социал демократия» (SMER-SD) партияси етакчиси Роберт Фицо мамлакат ташқи сиёсатини ўзгартирмаслигига ваъда берди, деб хабар қилмоқда Reuters 1 октябр, якшанба куни.

Словакиянинг ташқи сиёсат йўналиши ўзгармаслигига қарамай, бу партия Европа Иттифоқининг айрим жиҳатларини танқид қила олмайди, дегани эмас, дея таъкидлади Фицо. Алоҳида тарзда у Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларига тўхталди. Киевга ҳарбий ёрдам беришдан бош тортиш унинг сайловолди дастурининг бандларидан бири эди.

«Словакия ва Словакия халқи Украинадан кўра жиддийроқ муаммоларга эга», деди Фицо сайловларда ғалаба қозонганидан кейин. SMER-SD етакчиси Украинадаги уруш «ҳамма учун катта фожиа» эканини қўшимча қилди ва тинчлик музокараларига чақирди, чунки «кейинги қотилликлар ҳеч кимга ёрдам бермайди».

Фицо ҳукуматни шакллантириш бўйича мандатини кутмоқда

Сайловдаги ғалабани изоҳлар экан, Фицо ҳукуматни шакллантириш учун Словакия президентидан мандат кутаётганини айтди. Коалиция тузиш, унинг фикрича, икки ҳафтагача давом этади.

Фицонинг СМEР-СД партиясини 22,9 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади, Европарламент раиси ўринбосари Михал Шимечка бошчилигидаги «Прогрессив Словакия» 17,9 фоиз, Словакия собиқ бош вазири Петер Пеллегринининг «Овоз» партияси эса 14,7 фоиз овоз олди. Яна тўртта партия беш фоизлик тўсиқни енгиб ўтиб, сайловчиларнинг 5,7 фоизидан 9 фоизигача қўллаб-қувватловига эришди.

«Овоз» раҳбари Петер Пеллегрини барқарор коалиция имконияти ва кун тартибидаги устуворликлар ҳафталар давом этиши мумкин бўлган музокараларда аниқланишини айтди. Партияси иккинчи ўринни эгаллаган Шимечка SMER-SD ғалабаси «Словакия учун ёмон хабар» эканлигини ва агар Фицо коалиция тузишга муваффақ бўлса, ишлар «бундан ҳам ёмон» бўлишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, агар Фицо ҳукумат шакллантира олмаса, ўзи буни қилишга уриниб кўради. «Биз Роберт Фицо Словакияни бошқаришига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қиламиз», деди Шимечка.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Словакиядаги сайловлар ғолиби мамлакат ташқи сиёсатини ўзгартирмасликка ваъда берди
-->