date
views 121

Шавкат Мирзиёев “Экспо Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифи доирасида “Экспо Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний, Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён, Ироқ, Яман ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

“Экспо Доҳа” минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазмадир. Тадбир “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” шиори остида ўтказилмоқда ва келгуси йил март ойига қадар давом этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Форум иштирокчилари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экотизимларни ривожлантириш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини жорий қилиш, янги турдаги экинларни етиштириш, инновацион боғлар яратиш ва бошқа йўналишлардаги илғор технологиялар ютуқлар билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўргазма доирасида ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида интенсив деҳқончилик ва чорвачилик, экологик менежмент соҳаларидаги энг янги технологиялар, мамлакатимиз боғдорчилик ва озиқ-овқат тармоқлари тақдимотлари намойиш этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев “Экспо Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашди