Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди

  • 18 июль 2016, 17:57
  • 7 054
  • Дунё
  • Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди

    Ижтимоий тармоқлар орқали Олма-отадаги отишмаларга алоқадор иккинчи жиноятчи ҳам қўлга олингани акс эттирилган суратлар тарқалди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz”га асосланиб “Qalampir.uz” ёзмоқда. Қўлга олинган эркакнинг суратлари “VKontekte”даги “Интересная Алма-Ата” гуруҳида тарқалган.

    Суратда ҳибсга олинган кишининг қўлига кишан солингани ва юзтубан ерга ётгани кўриниб турибди. Унинг атрофида полиция ходимлари турибди.

    Эслатиб ўтамиз, бугун 18 июль куни Олма-ота шаҳрида отишмалар бўлиб ўтди. Натижада уч полиция ходими ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди. Шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган.

    Аввалроқ, отишмани амалга оширган икки жиноятчидан бирининг қўлга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Олма-отада отишма уюштирган иккинчи жиноятчининг суратлари тарқалди