date
views 472

Украинада Қуролли Кучлар учун «кўринмас ёпинғич» яратилди

Украинада Қуролли Кучлар учун «кўринмас ёпинғич» яратилди

Фото: Telegram / Михаил Федоров

Украинанинг рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров янги ишланма - Мудофаа кучлари учун мўлжалланган «кўринмас ёпинғич» ҳақида хабар берди.

«Украиналиклар Россия тепловизорлари ва тепловизион камераларга эга дронларига қарши суперҳимоя яратишди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Вазирнинг айтишича, ёмғирпўш тана ҳароратини тўсади ва шу билан жангчини кўринмас қилади. Бу украиналик снайперлар ёки Украина Қуролли Кучларининг махсус операция кучлари учун фойдали бўлади.

Ёпинғич ихчам ва енгил экани айтилмоқда: оғирлиги 2,5 кг. У ёмғир ва қордан ҳам ҳимояланган. Бундан ташқари, у ёнмайди ва юқори ҳароратдан ҳимоя қилади.

Вазир сўзларига кўра, кўринмас ёпинғич - фронтда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган кўплаб ишланмалардан бири.

«Бундай ишланмалардан кўпроғи керак», деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Қуролли Кучлар учун «кўринмас ёпинғич» яратилди