date
views 327

Чеченистон полицияси Қодировнинг ўғлига нисбатан иш очишдан бош тортди

Чеченистон полицияси Қодировнинг ўғлига нисбатан иш очишдан бош тортди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторида қўлга олинган шахс Рамзан Қодировнинг ўғли Адам томонидан калтаклангани юзасидан текширув ўтказди. Маҳкама жиноий иш қўзғатишдан бош тортди, чунки Чеченистон раҳбарининг ўғли 15 ёшда ва бундай жиноятлар учун жиноий жавобгарликнинг энг кам ёши 16 да, деб хабар берди Baza Telegram-канали 4 октябр, чоршанба куни.

Текширув Грозний шаҳрининг Аҳмат тумани 1-сонли полиция бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ва жараён Чеченистон прокуратураси назорати остида бўлган, дея қайд этади Baza.

Қуръонни ёқиб юборгани учун қўлга олинган шахснинг калтакланиши

Август ойи ўрталарида Волгоградда Қуръонни ёқиб юборишда айбланиб қўлга олинган (тергов «у «Украина махсус хизматлари топшириғини бажарган» деб иддао қилмоқда) ва Чеченистонга жўнатилган Никита Журавел Чеченистон тергов изоляторида Рамзан Қодировнинг ўғли - 15 ёшли Адам томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

25 сентябр куни Рамзан Қодировнинг Telegram-каналида Журавелнинг калтаклангани акс этган видео эълон қилинган. Чеченистон раҳбари видеога берган изоҳида Адамнинг ҳаракатидан фахрланишини ёзган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистон полицияси Қодировнинг ўғлига нисбатан иш очишдан бош тортди