
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан тез орада яна учрашишини маълум қилди.
“Биз халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ, ШҲТ ва албатта, МДҲ каби жойларда фаол ҳамкорлик қиляпмиз. Тез орада биз Қирғизистондаги МДҲ саммити доирасида яна учрашамиз”, – деди Путин Кремлда Мирзиёев билан музокаралар чоғида.
МДҲ саммити 13 октябрь куни Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров бошчилигида Бишкекда бўлиб ўтади. Тадбирда Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.
Саммитда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.