date
views 524

Канадалик фуқаро бош вазир Трюдо билан қўл бериш сўрашишдан бош тортди (видео)

Канадалик фуқаро бош вазир Трюдо билан қўл бериш сўрашишдан бош тортди (видео)

Канада бош вазири Жастин Трюдо унга қўл бериш сўрашишдан бош тортган ва ҳукуматни Украинани молиялаштириш учун танқид қилган фуқаро билан тортишиб қолди. Бу акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Бош вазир одамлар билан сўрашиш учун машинадан тушган, бир неча киши билан қўл бериб сўрашган. Учинчи фуқаронинг олдига келганида у Трюдо билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган. Эркак бош вазирга у “мамлакатни йўқотганини” айтган ва жамоат пуллари эвазига Украинани молиялаштиришда айблаган.
Сиз уларни (пулларни – таҳр.) Украинага жўнатяпсиз-а? Сиз уларни ўз мамлакатини ўлдираётган йигитга юборяпсизми?” – дея савол билан юзланган фуқаро бош вазирга.
Трюдо айбловларни рад этиб, уларни Россия пропагандаси деб атаган.
Сиз Путинни тингладингизми? Сиз Россиядан кўп фейкларни биласиз”, - деб Канада бош вазири бурилиб кетиб қолган.
Фуқаро унинг ортидан Трюдонинг фейкларини тингламаслигини айтиб қичқириб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадалик фуқаро бош вазир Трюдо билан қўл бериш сўрашишдан бош тортди (видео)