Фото: AP
Исроил мудофаа вазири Ёав Галант Ғазо секторини тўлиқ блокадага олишга буйруқ берганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, у ерга озиқ-овқат ва энергия етказиб бериш тўхтатилади.
“Мен Ғазо секторини тўлиқ блокада қилишга буйруқ бердим. Электр йўқ, озиқ-овқат йўқ, газ ҳам йўқ, ҳаммаси ёпиқ”, — деди Галант ўз видеомурожаатида.
Энергетика вазири Исроил Кац ҳукумат Ғазо секторига сув етказиб беришни ҳам тўхтатаётганини айтди.
“Мен Исроилдан келадиган сув таъминотини зудлик билан тўхтатишни буюрдим. Кеча электр ва ёқилғи таъминоти узиб қўйилганди”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар