Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан сулҳ тузишни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Саудиянинг AlHadath телеканали хабар берди.
«Биз [ҲАМАС вакиллари] Исроил билан сулҳни муҳокама қилишга очиқмиз», дейилади Фаластин ҳаракати баёнотида.
Аввалроқ, ҲАМАС гуруҳи Исроилнинг Ғазо секторига огоҳлантиришсиз уюштирган зарбаларига жавобан гаровга олинганларни қатл этишни бошлаш билан таҳдид қилган, Исроил армияси эса гаровга олинганлар хавф остида бўлса ҳам, Ғазо секторидаги ҲАМАС позицияларига зарба беришда давом этишини маълум қилган эди.
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга бир неча минг ракета отди ва «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Шу фонда Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир 7 октябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Исроил бош вазири Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилиб, ҲАМАС ташкилотини йўқ қилишга ваъда берган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!