date
views 267

Исроил ҲАМАСга қарши “тўлиқ миқёсли ҳужумга ўтаётганини” маълум қилди

Фото: AP Photo

Исроил мудофаа вазири Ёав Галант Ғазо сектори чегарасида ҳарбий хизматчилар билан учрашувда Исроил армияси “вазиятни назоратга олгани” ва “тўлиқ миқёсли ҳужумга ўтаётганини” айтди. Бу ҳақда Haaretz ва The Times оf Israel хабар берди.

Мен барча чекловларни олиб ташладим. ҲАМАС Ғазо секторида ўзгариш бўлишини хоҳлади ва у жангарилар ўйлаганидан 180 даражага ўзгаради. Улар бу дақиқадан пушаймон бўлишади. Ғазо ҳеч қачон аввалги ҳолига қайтмайди. Ким бош олишга, аёлларни ва Ҳолокостдан омон қолганларни ўлдиришга келса, биз уни йўқ қиламиз”, — деди Галант.

Вазир, шунингдек, уруш “ҳафталаб ёки ойлаб” давом этиши мумкинлигини қўшимча қилди.

ҲАМАС 7-октябр куни эрталаб Исроилга ракета ҳужумларини бошлади. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторига йирик зарбалар берди. Исроил расмийлари мамлакат уруш ҳолатида эканини расман эълон қилди.

Соат 18:30 ҳолатига кўра, Исроил томонидан 1000 киши ҳалок бўлган ва 3400 киши яраланган. Фаластин томони Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида 700 киши ҳалок бўлганини, яна тўрт мингга яқин киши жароҳатланганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҲАМАСга қарши “тўлиқ миқёсли ҳужумга ўтаётганини” маълум қилди