Муҳаммад ад-Деиф 1990 йилларнинг ўрталаридан бери ҲАМАСнинг ҳарбий қанотига раҳбарлик қилади. Исроил ҳарбийлари қўмондонни ўлдиришга бир неча бор уринган, ҳужумлардан бирида у оғир яраланган. Тахминларга кўра, 2006 йилдаги ҳужумлардан бирида у бир кўзи, қўли ва оёғидан айрилган.
Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ад-Деифнинг Ғазо секторидаги уйига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Al Mayadeen.
Натижада қўмондоннинг отаси, укаси, болалари ва бошқа қариндошлари ўлдирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси хабар берди.
Ад-Деифнинг ўзи қаерда экани маълум эмас.
Исроил армияси шунингдек, 11 октабрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги Ал-Фурқон ҳудудидаги 200 та нишонга зарбалар берганини қайд этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!