Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин—Исроил кескинлашуви фонида Тель-Авивни ўзини ташкилот сифатида эмас, балки давлат сифатида тутишга чақирди.

Исроил эсда тутиши керакки, агар у ўзини давлат каби эмас, балки ташкилот каби тутса, охир-оқибат унга ташкилотдек муносабатда бўлишади”, — деди Туркия раҳбари Анқарада ўтган йиғилишда.

Унга кўра, Туркия Исроил ҳудудида тинч аҳолининг ўлдирилишига қарши.

Шу билан бирга, биз Ғазода ҳам бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишини қабул қила олмаймиз”, — деди Туркия президенти.

Кеча 10 октябр куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Исроилга мудофаани ташкил қилишда халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтганди.