date
views 298

Швеция суди биринчи марта Қуръонни ёққан шахсга жазо тайинлади

Фото: BBC

Швеция тарихида биринчи марта суд Қуръонни ёқиб юборган шахсга ҳукм чиқарди. Судланувчи этник адоват қўзғашда айбдор деб топилиб, шартли қамоқ жазоси ва жаримага тортилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Швеция марказидаги Линкопинг округ суди 27 ёшли эркакни этник гуруҳга қарши ташвиқотда айбдор деб топган.

2020 йилнинг сентябрь ойида судланувчи Линкопинг собори ташқарисида Қуръонни ёқиб юбораётгани акс этган видео олган. Шундан сўнг, эркак ушбу видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Бу Швецияда Қуръонни ёқиш бўйича биринчи суд ҳукми бўлди. Илгари мамлакат прокуратураси бундай акцияларга қарши айбловлар қўймаган ва буни сўз эркинлиги сифатида баҳолаган.

2023 йилда Швеция ва Данияда Қуръон билан боғлиқ бир нечта оммавий тадбирлар мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бир қанча мусулмон давлатларининг дипломатик ҳаракатларига олиб келди. Шундан сўнг, Дания ва Швеция ҳукуматлари Қуръонни ёқишни тақиқлашга қарор қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция суди биринчи марта Қуръонни ёққан шахсга жазо тайинлади