18:35 / 14.10.2023
264

Исроил армияси ҲАМАС ҳаво кучлари раҳбари ўлдирилганини маълум қилди

Фото: The Times оf Israil

Исроил Мудофаа армияси 13 октябрь куни Ғазо секторига амалга оширилган зарбалар оқибатида ҲАМАС ҳаво кучлари раҳбари Мерад Абу Мерад ўлдирилганини билдирмоқда.

Қайд этилишича, ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдори Исроил армияси қирувчи самолётларининг Ғазодаги тезкор штабга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Мазкур штабда ҲАМАС ўзининг ҳаво фаолиятини бошқариб келган.

Исроил Мудофаа армияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Мерад Абу Мерад “шанба кунги қирғинда террорчиларни бошқаришга масъул бўлган”.

Исроил Мудофаа армиясининг қўшимча қилишича, Ғазо секторига 14 октябрь кечаси амалга оширилган “кенг кўламчи зарбалар” оқибатида ҲАМАСнинг “Нухба” махсус кучларини ўнлаб жангчилари ўлдирилган.

13 октябрь куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари Ғазо фуқароларига шаҳар шимолини тарк этишни буюргани ҳақида хабар берилганди. БМТ ушбу буйруқни бекор қилишга чақириб, гап бир миллиондан ортиқ одамни кўчириш ҳақида кетаётганини таъкидлади. Аввалроқ ҲАМАС гуруҳи билан музокаралар фақат Исроил Ғазодаги операциядан кўзланган мақсадларига эришгандан кейингина мумкин бўлиши маълум қилинган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг