date
views 169

Исроил ҲАМАСнинг яна бир етакчиси ўлдирилганини маълум қилди

Фото: Скриншот

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАС етакчиси Муатаз Ийдага ўлдирилганини маълум қилди.

Авиазарбада гуруҳнинг жанубий миллий хавфсизлик округи раҳбари Муатаз Ийд ҳалок бўлди”,  — дейилади Исроил армияси хабарида.

Исроил ҳарбийлари 15 октябрь куни Ғазо сектори бўйлаб, асосан, шимолда жойлашган 250 дан ортиқ объектга зарба берган.

Исроил нишонлар орасида ҲАМАС ва Фаластин Исломий Жиҳодининг ҳарбий штаб-квартираси, кузатув пунктлари ва бир нечта ракета отиш мосламалари бўлганини даъво қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҲАМАСнинг яна бир етакчиси ўлдирилганини маълум қилди