Шавкат Мирзиёев хитойлик юқори мартабали амалдор билан учрашди


Конструктив сиёсий мулоқотнинг бугунги даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро кўмак алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Самарқанд ва Сиань шаҳарларида ўтган саммитлар давомида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бормоқда. Ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Охирги ойларда Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди, Шандунь, Шэньси, Цзянсу ва Цзянси музофотлари делегациялари ташриф буюрди.
Маданий-гуманитар алоқалар ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…