date
views 184

АҚШ Вакиллар палатаси иккинчи марта спикерни сайлай олмади

АҚШ Вакиллар палатаси иккинчи марта спикерни сайлай олмади

Фото: Getty Images

АҚШ Вакиллар палатасида спикерни сайлаш жараёни иккинчи марта муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда CNN ёзди.

Қайд қилинишича, Вакиллар палатаси Адлия қўмитаси раҳбари, республикачи Жим Жордан сайловда 199 овоз тўплади, демократик озчилик номзоди Ҳаким Жеффрис 212 овоз йиғди. Спикер лавозимига сайланиш учун 217 овоз тўплаш талаб қилинарди.

3 октябр куни Вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар вакили Кевин МакКарти спикерлик лавозимидан четлатилди. Кейинчалик у Жим Жордан номзодини қўллаб-қувватлади. Янги спикер учун овоз беришнинг биринчи босқичи 17 октябр куни бўлиб ўтди. Унда Жим Жордан 200 овоз, Ҳаким Жеффрис 212 овоз тўплаган эди.

Politico хабарига кўра, Жордан марказчи республикачилар томонидан қўллаб-қувватланмайди, чунки у АҚШ ички муаммоларига эътибор қаратиш тарафдори.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Вакиллар палатаси иккинчи марта спикерни сайлай олмади