Идора матбуот хизмати хабар беришича, конференцияда нутқ сўзлаган Ўзбекистон муфтийси ахборот замонидаги ғоявий хуружлар ва турли ихтилофларга ечим топишда, шунингдек мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта эканини қайд этган.
“Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этди. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этди”, — дея шайх Нуриддин Холиқназарнинг сўзларини келтирмоқда идора.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг