08:09 / 21.10.2023
97

100 мингга яқин исроиллик қурол олиб юриш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилди

100 мингга яқин исроиллик қурол олиб юриш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилди

Яқин Шарқдаги вазият кескинлаша бошлаганидан бери 100 мингга яқин Исроил фуқароси қурол олиб юришга рухсат сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Исроил ОАВлари Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Таққослаш учун, йил бошидан буён 7 октябрда можаро кескинлашгунга қадар 26 мингга яқин шундай лицензиялар Исроил фуқароларига берилган.

Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги уруш бошланганидан буён вазирликка фуқаролардан шахсий қурол-яроғ лицензияси бўйича 100 мингга яқин сўров келиб тушганини маълум қилди. Йил бошидан буён шахсий қуролларни олиб юриш учун 26 мингга яқин лицензия олинган”, — дейилади Haaretz нашри тарқатган хабарда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг