10:33 / 21.10.2023
216

ҲАМАС гаровга олинган америкалик она-болани озод қилди

Фото: Al Jazeera

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровда бўлган икки нафар АҚШ фуқаросини Қатар воситачилигида озод қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, она ва қиз гаровдан гуманитар сабабларга кўра, “Америка халқи ва бутун дунёга АҚШ президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти баёнотлари ёлғон эканини исботлаш учун” озод қилинган.

Исроил расмийлари гаровдаги аёллар озод этилганини тасдиқлаган. Онанинг исми Йехудит Раанан, унинг қизи Натали экани айтилмоқда. Улар 7 октябрь куни Нахал Оз қишлоғида гаровга олинган. Озод қилинганлар Халқаро Қизил хоч қўмитаси қарамоғига ўтказилган.

Исроил расмийлари маълумотига кўра, 7 октябрь куни ҲАМАС вакиллари Исроилга ҳужум чоғида 200 дан ортиқ одамни гаровга олган. ҲАМАС 200-250 кишини ушлаб турилганини айтмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг