date
views 218

Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди

Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди

Рафаҳ назорат пункти орқали Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган илк юк машиналари етиб кела бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, дастлабки 20 та юк машинаси асосан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтган.

CNN мухбирининг хабар беришича, Рафаҳ пости инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари ўтганидан кўп ўтмай яна ёпилган .

Бош вазир Бенямин Нетаняху идораси Исроил Мисрдан озиқ-овқат, сув ва дори-дармон етказиб берилишига аралашмаслигини, бироқ инсонпарварлик ёрдами ҲАМАС аъзоларига етиб бормаслиги шарти билан Ғазо сектори жанубида амалга оширилиши кераклигини айтган.

18 октябр куни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва АҚШ президенти Жо Байден Миср гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ пунктини очишга келишиб олган эди. Унда 20 та юк машинаси ўтиши ва уларни Ғазо секторида БМТ вакиллари кутиб олиши ҳамда тарқатиши айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди