10:15 / 26.10.2023
574

«Ҳизбуллоҳ», ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» етакчилари Байрутда учрашди

«Ҳизбуллоҳ», ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» етакчилари Байрутда учрашди

Фото: Reuters

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Байрутда Фаластиннинг ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» гуруҳлари етакчилари билан учрашди. Бу ҳақда Ливаннинг «Ал-Манар» телеканалига таяниб Reuters хабар берди. Учрашувнинг аниқ санаси номаълум.

Музокараларда «Ҳизбуллоҳ» етакчисидан ташқари, ҲАМАС раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Аурий ва «Исломий жиҳод» етакчиси Зиёд ан-Наҳала ҳам иштирок этган. Телеканалнинг хабар беришича, учрашувда, хусусан, Ғазо секторида «ҳақиқий ғалабага эришиш учун» нима қилиш кераклиги муҳокама этилган.

«Халқаро майдондаги позициялар ва томонларнинг Ғазо ва Фаластиндаги қаршиликнинг ҳақиқий ғалабасига эришиш ва шафқатсиз тажовузни тўхтатиш учун нима қилиши кераклиги баҳоланди. Мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди», дейилади «Ал-Манар» хабарида.

«Томонлар» деганда Эрон алянси, Фаластин гуруҳлари, Сурия, «Ҳизбуллоҳ» ва бошқа гуруҳларнинг иттифоқи назарда тутилади, деб таъкидлади Reuters.

7 октябрдан бери Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида зиддият давом этмоқда. Ҳар иккала томон кўп минглаб одамлар қурбон бўлганини таъкидлаяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё