06:48 / 27.10.2023
133

Трамп судда 10 минг доллар жаримага тортилди

Фото: AP

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп суд амалдорларини ҳақорат қилишни тақиқловчи буйруқни бузгани учун 10 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда Voice оf Americа хабар берди.

Маълум қилинишича, Трамп журналистлар билан суҳбатда суд котибини “нохолис” деб атаган. Собиқ президентнинг ҳимоячиси тегишли изоҳ аслида бошқа одамга қаратилганини айтган.

Ушбу судья ўта нохолис ва унинг ёнида жуда нохолис одам ўтирибди”, — деган Трамп 25 октябрь куни бўлиб ўтган фирибгарлик бўйича суд жараёнида.

Судья Артур Энгорон тегишли мурожаат суд котибига қаратилган деган хулосага келган. У буни Трампнинг суд амалдорларини камситувчи сўзларни айтишига тўсқинлик қилувчи буйруқнинг “қўпол” бузилиши деб атаб, собиқ президентни 10 минг доллар жаримага солган.

Трампнинг ҳимоячиси тегишли ҳақорат сиёсатчига қарши гувоҳлик бераётган собиқ адвокати Майкл Коэнга қаратилганини айтган. Аммо Энгорон бу далилга ишонмаган ва жаримани ўз кучида қолдирган.

Келажакда буни такрорламанг, акс ҳолда янада ёмон бўлади”, — деган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё