11:12 / 27.10.2023
293

Россия Москвада ҲАМАС делегацияси билан музокаралар ўтказди

Россия Москвада ҲАМАС делегацияси билан музокаралар ўтказди

Фото: РИА Новости

Россия ҲАМАС ҳаракати делегациясини расман қабул қилди. «ҲАМАС қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Абу Марзук Москвада. У билан Ғазо секторида гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш бўйича Россия линиясининг давоми ҳамда Россия ва бошқа чет эл фуқароларини эвакуация қилиш масаласи муҳокама қилинди», — дея «Интерфакс» агентлиги Россия ТИВ баёнотидан иқтибос келтиради.

Ўз навбатида, ҲАМАС Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африкадаги махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан Москвада учрашув бўлиб ўтганини тасдиқлади. «Ҳаракат делегацияси сионистларнинг Ғазо секторига бўлган тажовузини ҳамда АҚШ ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган сионистик жиноятларни тўхтатиш йўлларини кўриб чиқди», - дейилади ҲАМАСнинг Россия Telegram-каналлари орқали берган баёнотида.

Айни вақтда, Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Багери Қани Москвага ташриф буюрди. Россия ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида Эрон ядро дастури масалалари, шунингдек, Кавказортидаги ҳозирги вазият муҳокама қилинган.

7 октябр куни ҲАМАС жангчилари Исроилга ҳужум уюштирди. Ўшандан бери Исроил ҲАМАС назорати остидаги аҳоли зич жойлашган Фаластин ҳудудларига йирик ҳаво ҳужумларини амалга оширяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё