11:15 / 29.10.2023
271

ҲАМАС Исроилдан ўғирлаб кетилганларни озод қилиш шартини айтди

Фото: Getty Images

ҲАМАСнинг қуролли қаноти агар Исроил қамоқхоналарида сақланаётган барча фаластинликларни озод қилса, 7 октябрда ўғирлаб кетилган асирларни озод қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ал-Arabia хабар берди.

Бизнинг қўлимиздаги кўп сонли гаровга олинганлар учун душман тўлаши керак бўлган товон барча фаластинлик маҳбусларни Исроил қамоқхоналаридан бўшатишдир”, — деди Эззидин ал-Қассам бригадаси матбуот котиби Абу Обейда.

Агар душман бу маҳбуслар файлини бир вақтнинг ўзида ёпмоқчи бўлса, биз бунга тайёрмиз. Агар у буни босқичма-босқич амалга оширишни истаса, бунга ҳам тайёрмиз”, — деди у.

Исроил армиясига кўра, Ғазо секторида 229 га яқин киши ҲАМАС томонидан гаровга олинган. Эззидин ал-Қассам бригадаси Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида Ғазодаги асирга олинган деярли 50 киши ҳалок бўлганини айтган.

Исроил расмийларига кўра, 7 октябрь куни Хамас жангарилари чегарани кесиб ўтиб, “1400 дан ортиқ одамни ўлдирган”, асосан тинч аҳолини гаровга олган. Эндиликда Исроил қуруқликдан бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Ғазодаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига берган жавоб зарбаларида 7700 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, улардан 3500 га яқини болалар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё