ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синвар уруш бошланганидан бери биринчи марта очиқ баёнот берди. Бу ҳақда The Times оф Israel хабар берди.
Синварнинг баёнотига кўра, ҲАМАС гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларга алмаштиришга тайёр. Тегишли таклифни ҲАМАСнинг қуролли қаноти ҳам илгари сурган эди.
“Биз зудлик билан маҳбуслар алмашинуви бўйича битим тузишга тайёрмиз, бунда Исроил қамоқхоналаридаги барча фаластинлик маҳбуслар эвазига ҲАМАС қўл остидаги барча маҳбуслар озод қилинади”, — деди Синвар.
BBC рус хизматининг таъкидлашича, бу Синварнинг уруш бошланганидан бери биринчи оммавий баёнотидир. Исроил армияси Ғазо секторида 229 га яқин киши ҲАМАС томонидан гаровга олинганини маълум қилган. ҲАМАС Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида Ғазодаги асирга олинган деярли 50 киши ҳалок бўлганини айтган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)