Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг халқаро ҳамжамият Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳужумлари туфайли тинч аҳолининг қурбон бўлишини қабул қилмаслигини айтиб, Исроилни вазминликка чақирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“Ҳақиқат шундаки, халқаро ҳамжамият Ғазо секторида тинч аҳоли ҳалок бўлишини қабул қилмайди. Шундай экан, Исроилнинг дўстлари ва ҳамкорлари, жумладан, Австралия уни вазминликка ва тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирганда, Исроил тинглаши ҳақиқатан ҳам муҳим”, — деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, Австралия ҳукумати ва парламенти “Исроил 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумидан кейин ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо бу ҳуқуқдан қандай фойдалангани катта аҳамият касб этади”.
“Исроил халқаро ҳуқуқ ва уруш қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур. Тинч аҳоли ҲАМАС томонидан содир этилган даҳшатлар учун товон тўламаслиги керак ва исроилликлар ва фаластинликлар учун адолатни қўллаб-қувватлаб, буни очиқдан очиқ талаб қилишда давом этамиз”, — деди у.
Шунингдек, вазир 1 ноябрь куни Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторини тарк этишга муваффақ бўлганлар орасида ушбу мамлакат фуқаролари борлигини тасдиқлади.
“Ушбу биринчи гуруҳ чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлганидан жуда хотиржамман ва миннатдорман”, — деди Вонг.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди