17:00 / 03.11.2023
117

АҚШ ҲАМАС гаровида сақланаётган одамларни дронлар билан қидирмоқда

Фото: Pixabay

АҚШ ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми вақтида гуруҳ томонидан гаровга олинганлар ҳақида маълумот тўплаш учун Ғазо секторида кузатув дронларидан фойдаланмоқда.

Бу ҳақда Reuters агентлигига америкалик икки амалдор маълум қилди, улардан бири Америка дронлари Ғазо сектори устида бир ҳафтадан буён учиб юрганига аниқлик киритди.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, АҚШ расмийлари ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган ўн нафар америкалик асирликда бўлиши мумкинлигини истисно этмайди. ҲАМАС гаровга олинганларни Ғазо секторида қазилган туннеллар тармоғидан бирида ушлаб тургани тахмин қилинмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАС 240 дан ортиқ одамни, жумладан, бошқа давлатлар фуқароларини гаровга олган. Хабар қилинишича, Германия Кипрга Махсус кучлар қўмондонлигидаги аскарларни жойлаштирган — улар Бундесвернинг элита махсус кучлари бўлими ҳисобланиб, бошқа вазифалар қаторида гаровга олинганларни озод қилишга ихтисослашган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё