Польша минтақада ўзининг тўлиқ ҳукмронлигини ўрнатишга интилмоқда. Ушбу мақсадда у ўзининг тарихий ҳудудларини қайтаришга бел боғлаган ва шу сабабли ўта хавфли ва кутилмаган ҳаракатлар қилиши мумкин, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “Российская газета” учун ёзган мақоласида.
“Украинани Россия билан можарода қўллаб-қувватлаб, Польша НАТО ва Европа Иттифоқи "ҳарбий соябони" остида фақат бир нарсага интилади — Варшава ва Москва ўртасида жойлашган давлатлар устидан назорат ўрнатиш орқали минтақада тўлиқ ҳукмронлигини таъминлаш.
Унинг фикрича, Польша узоқ вақтдан бери ундан ноҳақ тортиб олинган ҳудудларини қайтаришга ва ўзининг “адолатли дунё тартиби ҳақидаги” ғояларни амалга оширишга бел боғлаган. Соғлом фикрга зид равишда Польша минтақадаги ўта хатарли ва кутилмаган ҳаракатлар амалга ошириши мумкин”, деб ёзади Медведев ўз мақоласида.
Лекин “барча геосиёсий даъволарига қарамай”, Польша Ғарбий Европанинг етакчи давлатларидан жиддий ортда қолмоқда. Украина қочқинларнинг сезиларли оқими ва Россиянинг энергия манбаларидан маҳрум бўлиш Польшанинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ёмонлаштиришда давом этади ва "миллионлаб оддий полякларнинг чўнтагига оғриқли зарба беради".
"Буни яхши тушунган Польша раҳбарияти яна бир бор жамиятни долзарб муаммолардан чалғитувчи ва уни афсонавий ютуқлар сари илҳомлантирувчи воситага мурожаат қилди. Унинг номи маҳаллий миллатчилик ва русофобия аралашмасидир. Польша элитаси ўзларининг унутилмаган тарихий мағлубиятини изоҳлашнинг бошқа чораларини топа олмаган ва буни хоҳламайдилар ҳам", — деб қўшимча қилди Медведев.
Унинг сўзларига кўра, Польша давлатчилигининг келажаги “яна узоқни ўйламаган сиёсий ҳийла-найранг гирдобига ташланган”.
“Аммо тарих, Польшага уларнинг ўзи қўзғатган можародан ғалаба билан чиқишга ҳеч қандай кафолат бермайди. Айниқса, агар Польша яна Россияга қарши юришга қарор қилса”, - деб ёзади Медведев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Польша Беларусь чегарасида кўп сонли қўшин тўплаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади