АҚШ Орнитология жамияти ўтмишда қулдорлик билан алоқадор одамлар исми билан аталган қушларнинг номи ўзгартирилишини эълон қилди.
Ҳозир Шимолий Америкада ирқчилик ва қулдорлик билан боғлиқ тарихий шахслар номи билан аталган ўнлаб қуш турлари мавжуд.
«Исмда куч бор ва баъзи инглиз қуш номлари ўтмиш билан зарарли ўхшатишларни келтириб чиқаради. Қушларни яхши кўрадиган ва уларга ғамхўрлик қиладиган ҳар бир киши улардан баҳраманд бўлиши ва уларни эркин ўрганиш имкониятига эга бўлиши керак», деди Орнитология жамияти президенти Коллин Хэндел. Қайд қилинишича, ҳаммаси бўлиб 70-80 қуш номи ўзгартирилади.
Жумладан, Одюбон жарқалдирғочи номи ўзгартирилади. У қул сақлаган орнитолог Жон Одюбон шарафига номланган.
Шунингдек, табиатшунос Александр Вилсон шарафига номланган Вилсон қамиш қуши ва Вилсон лойхўраки, Киртлэнд дарахт бақаси, Анна калипта колибриси, генерал Уинфилд Скотт шарафига номланган Скотт зарғалдоғи номи ҳам ўзгартирилади. Уларнинг барчаси қулдорлик билан алоқадор ёки ирқий устунлик назарияси тарафдори бўлган.
Қайд қилинишича, қушлар номини ўзгартириш жараёни 2020 йилда қўнғир Маккоун қушидан бошланган. У офицер Жон П.Маккоун шарафига номланган эди. Ҳозир бу шахс кўпчилик томонидан қулдорлик ва ирқчилик рамзи сифатида қабул қилинади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг