date
views 980

Мафия бошлиғи Месси унинг ҳимоясида эканини айтди

Мафия бошлиғи Месси унинг ҳимоясида эканини айтди

Косово ва Албания мафияси бошлиғи бир неча футболчиларнинг уйини ўмарилишида айнан унинг қўли борлигини тан олди.

- Йохан Круиффнинг “Барселона”даги уйини мен тунаганман. У ердан соатлар, хусусан, Деннис Бергкамга тегишлисини ҳам, Hermes компанияси буюмлари ва 20 минг еврони олиб кетганман. Уйда кузатув камералари ҳам, сигнализация ҳам йўқ эди. Уйга киришим билан у кимга тегишли эканини дарров англаганман.

Биз Криштиану Роналдунинг Мадейрадаги уйига тушганмиз, лекин ўлжамиз арзимаган бўлиб чиқди.

Лекин мен бир неча марта Лионель Мессини вилласини кўзлаган ўғриларни тўхтатиб қолганман. Мен бу ишни Мессига бўлган ҳурматим юзасидан қилдим. Мен уни яхши кўраман, - деди мафия бошлиғи.

Косово ва Албания мафияси 20 йилдан бери қимматбаҳо хонадонларни ўмариш билан шуғулланиб келади. Бу гуруҳ аъзоларининг сони юздан зиёд экани аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мафия бошлиғи Месси унинг ҳимоясида эканини айтди