date
views 272

Исроил ва ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни алмаштиришга келишиб олди

Исроил ва ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни алмаштиришга келишиб олди

10 ноябр куни Исроил томонидан ушлаб турилаётган 100 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирни ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилаётган 100 нафар исроиллик аёл ва болага алмаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.

Қайд қилинишича, сўнгги ҳафталарда Қатар воситачи сифатида муҳим рол ўйнаган музокаралар давомида бир нечта алмашинув таклифлари пайдо бўлган. Натижада, бир ёки икки кунлик оташкесим эвазига гаровга олинган 10-15 кишини озод қилиш таклифи ҳам берилган. Аммо Бинямин Нетаняҳу маъмурияти ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилмагунича, сулҳ бўлмаслигини таъкидламоқда.

Алмаштириш бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги расмий маълумот ҳали тасдиқланмади.

Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҲАМАС томонидан 240 нафар киши гаровда ушлаб турилибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ва ҲАМАС гаровдаги аёллар ва болаларни алмаштиришга келишиб олди