23:28 / 12.11.2023
553

Исроил яна Ғазодаги сулҳ шартини айтди

Исроил яна Ғазодаги сулҳ шартини айтди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо секторида сулҳ фақат гаровга олинганларни озод этиш эвазига амалга оширилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

«Биз кўриб чиқишга тайёр бўладиган ягона сулҳ гаровга олинганларни озод қилишни ўз ичига олади», деди Нетаняху.

Унинг тушунтиришича, ҲАМАС Исроил ҳарбий кампанияси барҳам топадиган чексиз гуманитар паузаларни хоҳлайди, аммо бу амалга ошмайди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу немислар Иккинчи жаҳон уруши пайтида Иттифоқчилар Нормандияга қўнганидан кейин уларни қайта таъминлаш ва қайта қуроллантиришга имкон бериш учун пауза сўрашига ўхшайди.

Айни дамда ҲАМАС қўлида бир неча исроиллик борлиги айтилади. Олдинроқ Исроил ҲАМАСнинг бир қисм асирларни озод этиш эвазига беш кунлик сулҳ ўрнатиш таклифига рози бўлмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Bloomberg маълумотига кўра, Исроил ҲАМАС билан урушга ҳар куни 260 миллион долларга яқин маблағ сарфламоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё