14:35 / 13.11.2023
155

Парижда 100 мингдан ортиқ одам антисемитизмга қарши маршга чиқди

Фото: EPA

Франция бўйлаб 12 ноябрь куни антисемитизмга қарши маршлар ўтказилди, деб ёзади L’independent газетаси. Париж полициясининг сўнгги маълумотларига кўра, пойтахтдаги акцияда 105 минг одам иштирок этган.

Le Figaro’га кўра, маршда Франциянинг собиқ президентлари Николя Саркози ва Франсуа Олланд, шунингдек, мамлакатнинг амалдаги бош вазири Элизабет Борн ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, акцияда 30 га яқин вазирлар, диний етакчилар ва маданият ходимлари қатнашган.

Ташкилотчилар фуқароларни маршга “Республика учун, антисемитизмга қарши” шиори остида байроқларсиз чиқишга чақирган.

Гренобл ва Ниццадаги акцияларда камида 4 минг киши, Бордода эса 3 минг одам кўчага чиққан, Страсбургда 5 минг одам маршга қўшилган.

Фаластин—Исроил можароси бошланганидан кейин ҲАМАС бутун мусулмон оламини 13 октябрь куни фаластинликларни қўллаб-қувватловчи акциялар ўтказишга чақирганди. Тартибсизлик чиқишидан хавотирлар туфайли Парижда 12 октябрь куни фаластинликларни қўллаб-қувватловчи икки намойиш тақиқланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё