Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат республика жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Бу ҳақда Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов хабар берди.
Магомед Даудов ўзининг Telegram каналида Ахмат Қодиров билан тушган суратини жойлаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Менинг қадрли жияним ёшлар билан боғлиқ масалаларга жуда сезгир. Ишончим комилки, у зиммасига юклатилган вазифаларни юқори савияда уддалайди”.
Қодировнинг тўнғич ўғли “Биринчилар ҳаракати” болалар ва ёшларнинг Бутунроссия жамоат-давлат ҳаракатининг Чечен вилояти бўлими кенгаши раиси лавозимини бошқараётганди. Ахмат Қодиров “аралаш яккакурашлар ва бокс бўйича бир нечта турнирларда ғолиб чиққан” спортчи, деб ёзади Даудов.
- Сўнгги пайтларда хабарларда Рамзан Қодировнинг яна бир ўғли Адам кўп тилга олинди, у Қуръонни ёқиш туфайли диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилганликда айбланиб ҳибсга олинган Никита Журавелни калтаклаганди. Адам Қодиров “Чеченистон Қаҳрамони” унвонини олган, Татаристон ва Қорачой-Черкесия ҳукумати уни орденлар билан тақдирлаган.
- Октябрь ойида Қодировнинг тўнғич қизи Аишат Чеченистон бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаши маълум қилинганди. 2021 йил кузидан буён республика маданият вазири лавозимида ишлаб келаётган Айшат “Чеченистон халқ артисти” унвони билан тақдирланган. Чеченистон раҳбарининг яна бир қизи Хадижат Грозний мериясининг мактабгача таълим бўлимига раҳбарлик қилади. Октябрь ойида Хадижат “Хизмат кўрсатган ижтимоий ходим” унвонини олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди