Британия разведка хизматлари Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский ўрнига Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни танлади. Бу ҳақида Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Ларри Жонсон маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Британия разведкаси кичик ҳазилкаш Зеленский энди фойдали эмаслиги ва уларга Залужний каби одам муҳимроқ рол ўйнаши кераклигини тушунмоқда", — дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, хорижий разведка хизматларига Украина етакчисининг ўрнига номзод топишга рухсат берилган, чунки Россия билан можаро улар учун муваффақиятсиз бўлган ва Зеленский Москва билан ҳар қандай музокарага киришишдан бош тортган.
Улар Залужний муносиб ўринбосар бўлиши ва келажакда Россия раҳбарияти билан муроса қилишига умид қилмоқда.
"Улар Зеленскийга унинг вақти тугаганини билдиришмоқда", — деб хулоса қилди Жонсон.
Британия РазведкасиУкраина Қуролли КучлариВладимир ЗеленскийВалерий ЗалужнийХорижий РазведкаРоссия Музокаралари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг