15:00 / 15.11.2023
553

Польша мудофаа вазири: “Путин фақат кучни тушунади”

Фото: Поола каицеминистеериум

Кремлнинг норозилигига қарамай, Варшава ўз армияси сонини ошириш ва янги дивизияларини Беларусь билан чегарага жойлаштиришдан бош тортмайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашак ўзининг Twitter даги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Путин фақат куч воситаларини тушунади. Польша қўшинлари ўз ҳудудини мустақил ҳимоялай олиши ҳақидаги аниқ сигналгина Россияни ғарб томон янада кенгайишини тўхтатади”, — деб ёзади Блашак.

Унинг таъкидлашича, Польша 300 минг кишилик армия яратиш, олтида дивизияни шакллантириш ва қурол-яроғ етказиб бериш бўйича шартномаларни амалга оширишни давом эттириши керак.

Биз Европада энг кучли қуруқликдаги қўшинларни яратиш йўлидан чекинмаслигимиз лозим”, — дейди Блашак.

Олдинроқ Польша Британия билан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг етказиб берилиши бўйича 4 миллиард фунтлик шартнома имзолагани маълум бўлганди. Таъкидлаш керакки, мамлакат охирги вақтларда мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида турли ҳарбий техникалар харидини оширган.

Бундан олдин Польша Ички хавфсизлик агентлиги “Россия разведкаси учун ишлаган” яна бир тармоқ аъзосини қўлга олгани, Беларусни тарк этишга мажбур бўлган ва келгусида “режимга қарши курашиш” учун республикага қайтишни истаётган беларуслар Польшада жанговар тайёргарликдан ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё