09:25 / 17.11.2023
331

Зеленский: Украина Россиядан Қора денгиздаги ташаббусни тортиб олди

Зеленский: Украина Россиядан Қора денгиздаги ташаббусни тортиб олди

Фото: president.gov.ua

Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги пайтида Украина Қора денгиздаги ташаббусни Россиядан тортиб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (PABSEC) саммитида маълум қилди.

«Биз Қора денгиздаги ташаббусни Россиядан тортиб олишга муваффақ бўлдик ва тажовузкорни акваториянинг шарқий қисмидан қочишга ва ҳарбий кемаларини яширишга мажбур қилдик. Биз шундай хавфсизлик шароитларини яратдик. Дунёда биринчи марта Қора денгизда дронлар флоти фаолият кўрсата бошлади – бу Украина флоти», деди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, Украина ҳаракатларининг асосий натижаларидан бири – энди Россия Қора денгиздан дунёнинг бошқа минтақаларини беқарорлаштириш учун трамплин сифатида фойдаланишга қодир эмас.

Зеленский, шунингдек, Украина Қора денгизнинг ғарбий қисмини ҳимоя қилишни таъминлай олганини, бу эса Украина маҳсулотларини денгиз йўлаклари орқали экспорт қилишга имкон берганини таъкидлади.

Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясига (PABSEC) Озарбойжон, Албания, Арманистон, Болгария, Греция, Грузия, Молдова, Руминия, Россия, Шимолий Македония, Сербия, Туркия ва Украина киради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё