date
views 786

Ғазо сектори «яна бир балога йўлиқди»

Ғазо сектори «яна бир балога йўлиқди»

Мавжуд энергия ресурслари йўқлиги сабабли Ғазо секторидаги барча телекоммуникациялар ишламай қолди. Бу ҳақда Фаластиннинг Paltel телекоммуникация компанияси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Тармоқни қўллаб-қувватловчи барча энергия манбалари тугаши муносабати билан Ғазо секторидаги барча телекоммуникация хизматлари ўз фаолиятини тўхтатганини ҳамда ёқилғи импорти тақиқланганини афсус билан маълум қиламиз», — дейилади баёнотда.

Фаластинликлар ва Исроил ўртасидаги бир неча ўн йиллардан бери давом этган можаронинг бу сафарги кескинлашуви аллақачон барча даврларнинг энг қонлисига айланди.

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11,5 минг кишидан ошди, 29 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо сектори «яна бир балога йўлиқди»
-->