18:53 / 17.11.2023
175

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни уч кунга тўхтатишга келишиб олди

Фото: Reuters

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ҳукумати Ғазо секторида уч кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга эришди. Бу ҳақда Аl Arabiya телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, “конфликт томонлари ўртасидаги келишув Ғазода уч кунлик сулҳни ўз ичига олади”. Шунингдек, Исроил томони Фаластин секторига “БМТ назорати остидаги чекланган миқдордаги ёнилғи” ўтказилишини маъқуллагани таъкидланган.

Бунгача оммавий ахборот воситалари томонлар ҲАМАС томонидан гаровга олинган 50 нафар аёлни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 50 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирга алмаштириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берганди. Келишувнинг кучга кириш санаси ҳақида маълумот берилмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё