19:00 / 18.11.2023
127

АҚШ суди Трампнинг 2021 йилги Капитолий ҳужумига алоқадорлигини тасдиқлади

АҚШ суди Трампнинг 2021 йилги Капитолий ҳужумига алоқадорлигини тасдиқлади
Фото: Tayfun Coskun/AA/picture alliance

Колорадо штати судяси АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2021 йил 6 январда ўз тарафдорларининг Капитолийга бостириб киришига алоқадор эканини тан олди, аммо шунга қарамай, у президентликка номзодини қўйиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press ёзди.

Судя Сара Уоллес Трамп Капитолийга қилинган ҳужумда иштирок этган деган хулосага келди. У собиқ президент адвокатларининг «Трамп шунчаки сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдалангани» ҳақидаги далилларини рад этди. Шу билан бирга, у Трампнинг президентликка даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга эканини тан олди. Чунки Конституциядаги қўзғолонда иштирок этганларнинг ҳукуматда хизмат қилишини тақиқловчи банд «президентга тааллуқли ёки йўқлиги экани аниқ эмас».

Трампга қарши даъво аризаси билан чиққан сайловчилар гуруҳи ушбу қарор устидан Колорадо олий судига шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Бу сўнгги ҳафтада Трампнинг президентликка номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақидаги учинчи суд қарори ҳисобланади. Аввалроқ, Мичиган ва Миннесота штати судялари ҳам Трампга сайловда қатнашишни тақиқламаган эди.

2021 йил 6 январда президентлик сайлови натижаларидан норози бўлган Трамп тарафдорлари Вашингтонда Капитолийга бостириб кирди. Сайловда демократ Жозеф Байден ғалаба қозонган эди. Намойишлар полиция билан кенг кўламли тўқнашувларга олиб келди. Ҳуқуқ тартибот идоралари исёнга Доналд Трамп чақириқлари сабаб бўлган деб ҳисоблади ва унинг устидан жиноий иш қўзғатилди. Бу борадаги суд маҳкамаси 2024 йилда ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё