09:38 / 19.11.2023
151

ҲАМАС гаровга олинганларнинг ҳаёти учун жавобгарлар билан алоқа узилганини маълум қилди

ҲАМАС гаровга олинганларнинг ҳаёти учун жавобгарлар билан алоқа узилганини маълум қилди
Фото: Reuters

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинганлар ҳаёти учун масъул гуруҳлар билан алоқани узилиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Al-Qahera Al-Ekhbariya телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҲАМАС «гаровга олинган исроилликларни қўриқлаш вазифаси юкланган бир қатор гуруҳлар билан алоқаларини йўқотган».

Телеканал маълумотларига кўра, гаровга олинганларнинг тақдири ҳозирча номаълум.

ҲАМАС ҳаракатига алоқадор гуруҳлар билан алоқа йўқлиги сабаблари ҳам маълум қилинмаган.

Аввалроқ, Исроил ҳукумати гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Ғазодаги жанговар ҳаракатларни узоқ муддатга тўхтатишга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди. Исроил расмийлари ҲАМАС билан гаровга олинган 70-80 кишини озод қилиш бўйича келишувни муҳокама қилишга тайёрлиги таъкидланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё