Украина Қуролли Кучлари Одесса вилоятида камёб дронни уриб туширди
Фото: Wikipedia
Украина Қуролли Кучлари 21 ноябрь кечаси Одесса вилоятида Россия томонидан учирилган камёб разведка дронини уриб туширди. Mohajer-6 номли дрон Эрондан сотиб олинган. Бу ҳақда мамлакат Ҳаво кучлари қўмондонлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасидамаълум қилди.
Хабарда айтилишича, дрон денгиз устида уриб туширилган. “2023 йил 21 ноябрь куни Одесса вилоятида Жануб ҳаво қўмондонлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа куч ва воситалари ёрдамидаMohajer-6 разведка дронийўқ қилинди”, — дейилади хабарда.
Mohajer-6 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси зарбалар бериш ва разведка ишлари учун мўлжалланган. У бошқарилувчан тўртта ракетани ва 100 килограммгача аппаратурани кўтара олади. Дроннинг парвоз узоқлиги200 километрга етади, ишлаш давомийлиги — 12 соатгача. Максимал парвоз баландлиги — 5,4 километр.
ОАВ маълумотларига кўра, Россия Эрондан бу каби дронларнинг 30 тасини сотиб олган. АҚШ медиаси бу ҳақда 2022 йил сентябрда ёзганди. Ўшанда биринчи Mohajer-6 Украина жанубида уриб туширилган эди.
Россия қўшинлари 10 ноябрь кечаси Украина ҳудудига олтита Shahed-136/131 камикадезде дронларини, шунингдек, Х-31 ва Х-59 бошқарилувчан авиация ракеталари билан ҳужум уюштирганди. Учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари Краснодар ўлкаси, ракеталар эса Херсон вилоятининг эгаллаб олинган ҳудудидан учирилган.