00:50 / 24.11.2023
1 125

Ўта хавфли илоннинг қочиши бутун шаҳарни қўрқувга солмоқда

Ўта хавфли илоннинг қочиши бутун шаҳарни қўрқувга солмоқда

Фото: pixabay

Нидерландияда жойлашган шаҳарда ўта хавфли илон қафасидан қочиб кетди, шаҳар ҳокимияти аҳолини огоҳлантирган.

Ҳозир 200 минг кишилик шаҳарчада узунлиги тахминан 2 метр бўлган Африка яшил мамба илони қидирилмоқда. Аҳоли илонга дуч келса, дарҳол тез ёрдам хизматига мурожаат қилишлари кераклиги айтилган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, илонни шаҳар аҳолисидан бири ўз уйидаги террариумда сақлаган. Лекин судралиб юрувчи у ердан чиқиб кетган. Илонлар совуқни ёқтирмайди ва одатда қоронғи жойларни афзал кўради, шунинг учун у уйлардан бирига кирган бўлиши мумкин, ҳатто эгасининг уйидан чиқмаган бўлиши мумкин.

Табиатда илоннинг бу тури, Африка яшил мамбаси қушлар ва сутемизувчилар билан озиқланади. Аммо унинг чақиши ҳалокатли бўлганлиги сабабли, шаҳар ҳокимияти аҳолини огоҳлантиришга қарор қилди. Илоннинг заҳри инсон учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё